Ёнғинда уй эгаси ёниб кетди

Жамият

image

Хоразм вилоятининг Питнак шаҳрида 31 ёшли эркак уйида чиққан ёнғинда ҳалок бўлди. Бу ҳақда Давлат ёнғин хавфсизлик хизмати Матбуот хизмати хабар берди.

Кеча, 25 июль куни Питнак шаҳри “Шарлаук” маҳаласида яшаган фуқаро Ж.Қ.нинг уйида ёнғин содир бўлган. Содир бўлган ёнғинни бартараф этишга 2 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган.

Кўрсатилган манзилга бўлинмалар етиб борган вақтда уйнинг ётоқхонасидаги диван ва ўрин-кўрпалари қуюқ тутун аралаш ҳолда ёнаётганлиги маълум бўлган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин бартараф этилиб, ёнғиндан уйнинг 60 кв метр майдони сақлаб қолинган.

Ўчмаган сигарета қолдиғининг аянчли оқибати

Ҳодиса оқибатида яшаш уйининг ётоқхонасидаги 20 кв метр майдонда диван ва ўрин-кўрпалари ёниб зарарланган. Ачинарлиси, ёнғинни бартараф этиш вақтида уй эгаси 1988 йил туғилган Ж.Қ.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган. Ёнғиннинг тахминий сабаби Ж.Қ.нинг маст ҳолда сигарета чекиб ухлаб қолиши.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Хорамз

Баҳолаганлар

45

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг