Жениндаги тўқнашувда 8 киши ҳалок бўлди 

Олам

image

Исроил кучлари томонидан босиб олинган Ғарбий Соҳилдаги Женин қочқинлар лагерига уюштирилган рейдда 8 нафар фаластинлик ҳалок бўлди, 14 нафари яраланди. Бу ҳақда Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, ярадорлардан бир қисмининг аҳволи оғир.

Фаластин Қизил Ярим Ой жамиятининг хабар беришича, Женинга кетаётганида уларнинг тез ёрдам машинаси ҳужумга учраган ва фельдшер яраланган.

Гувоҳларнинг айтишича, Исроил армияси ҳужумлар чоғида дронлардан фойдаланган.

Маълумот учун, 7 октябрдан бери ишғол остидаги Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусда Исроил кучлари томонидан уюштирилган ҳужумларда ҳалок бўлган фаластинликлар сони 173 нафарга етган.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 9 ноябрь куни Ғарбий Соҳилдаги Женин шаҳрида Фаластин кучлари ва Исроил мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) ўртасида шиддатли тўқнашувлар бошланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

тўқнашув Женин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made