Жанубий Кореяда робот одамни ўлдириб қўйди

Технология

image

Жанубий Кореяда робот одамни сабзавот қутисидан ажратолмай, уни эзиб ташлади. Оқибатда у вафот этди. Бу ҳақда BBC хабар берди. 

Қайд этилишича, робототехника компаниясининг тахминан 40 ёшли ходими роботни текшираётган бўлган, бир кун аввал унинг сенсори ишламай қолган.

Жанубий Кореянинг “Yonhap” ахборот агентлиги хабарига кўра, робот қўл одамни бир қути сабзавот билан адаштириб, уни ушлаб, конвейерга босган ва юзи ва кўкрагини эзиб ташлаган.

Ходим шифохонага ётқизилган, аммо уни сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган. Ушбу бахтсиз ҳодиса қалампир етиштирувчи заводда содир бўлган.

Воқеадан сўнг берган баёнотида заводга эгалик қилувчи Donggoseong қишлоқ хўжалиги экспорти мажмуаси расмийси аниқ ва хавфсиз тизим яратишга чақирган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Корея фан ва технология институти муҳандислари ва тадқиқотчиларидан иборат гуруҳ самолётни бошқаришга қодир одамсимон роботни яратаётгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Жанубий Корея робот

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг