Сеулда Ўзбекистон ва Корея ТИВ раҳбарлари учрашди

Жамият

image

Сеулда Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Корея Республикасининг янги Ташқи ишлар вазири Чо Тхе-юл билан учрашди. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар берди.

"Корея Республикаси Ташқи ишлар вазири Чо Тхе-юл жаноблари билан учрашганимиздан мамнунмиз", деб ёзган Бахтиёр Саидов ижтимоий тармоқдаги саҳифасида. 

Қайд этилишича, Ўзбекистон билан Жанубий Корея ўртасидаги алоҳида стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш масалаларига қаратилган кенг қамровли кун тартиби юзасидан суҳбатлашилган. Шунингдек, бўлажак олий ва юқори даражадаги мулоқотлар муҳокама қилинган. 

Саидовга кўра, икки давлат ташқи ишлар вазирликлари ўтган йили таъсис этилган Стратегик мулоқот доирасидаги қизғин ҳамкорликни давом эттиради.

Маълумот учун, Жанубий Корея Ташқи ишлар вазири Чо Тхе-юл 2024 йилнинг 12 январида ўз лавозимига киришган эди.

19 март куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовнинг Ветнамга расмий ташрифи якунланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Жанубий Корея учрашув Ташқи ишлар вазирлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг