Қирғизистонда COVID-19 га чалинган тиббиёт ходимлари сони яна ортди

Олам

image

Қирғизистонда коронавирусга чалинганлар сони 377 нафарга етди. Бу ҳақда COVID-19 га қарши кураш Республика штаби маълум қилмоқда. 

12 апрель куни мамлакатда 38 нафар одамда коронавирус инфекцияси борлиги аниқланган. Улар орасида 12 нафар тиббиёт ходими ҳам бор.

Маълумотларга кўра, Қирғизистонда умумий ҳисобда 62 нафар тиббиёт хизматчиси ушбу касалликни юқтириб олган. 

Мамлакатда СOVID-19 дан вафот этганлар сони 5 кишини ташкил этмоқда.

Бугунга келиб дунё мамлакатларида 1 777 666 нафар одам коронавирус билан зарарланган. Ушбу касалликдан вафот этганлар эса 108 867 нафарга етди. COVID-19 инфекциясидан 404 372 киши соғайгани маълум қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон

Баҳолаганлар

166

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг