Европа Иттифоқи TikTok’га 368 миллион доллар жарима солди 

Олам

image

Европа Иттифоқи TikTok компаниясини 368 миллион доллар жаримага тортди. Бу ҳақда "Euronews" хабар берди

Хабарда айтилишича, ижтимоий тармоқда болаларнинг шахсий ҳаёти Европа қоидаларига мувофиқ ҳимояланмаган.

Жума куни Европа Иттифоқи TikTok ижтимоий тармоғига нисбатан вояга етмаганлар билан боғлиқ маълумотлар билан ишлашда Брюсселнинг маълумотларни ҳимоя қилиш қоидаларини (GDPR) бузгани учун 345 миллион евро (368 миллион доллар) миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Бош қароргоҳи Дублинда жойлашган ва Европа Иттифоқи номидан иш кўрувчи Ирландия маълумотларини ҳимоя қилиш комиссияси ижтимоий медиа гигантига уч ой ичида талабларга риоя қилишни буюрди.

Жарима 2020 йилнинг июль-декабрь ойлари орасида содир бўлган қоидабузарликлар бўйича икки йиллик текширувдан сўнг тўланади.

“Илова ёшлар орасида жуда машҳур бўлиб, болаларнинг аккаунтлари барчага очиқ бўладиган тарзда рўйхатдан ўтказилган”, дейилади Ирландия расмийларининг хулосасида.

TikTok вояга етмаганларнинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилмагани учун биринчи марта жазоланаётгани йўқ. Ижтимоий тармоқ АҚШ томонидан 2019 йилда тахминан 5 миллион доллар, Голландияда эса 2021 йилда 750 минг евро миқдорида жаримага тортилган. Ўтган апрель ойида Буюк Британия шунга ўхшаш қонунбузарликлар учун тахминан 15 миллион евро жарима солган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ TikTok Европа Иттифоқи маълумотларини ҳимоя қилиш регулятори томонидан чиқарилган қарорга кўра,  болалар ҳақидаги маълумотларнинг махфийлигини бузгани учун миллионлаб фунт жаримага тортилиши мумкинлиги ҳақида ёзгандик.

Акобир Сайидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Европа Иттифоқи жарима Ижтимоий тармоқ TikTok

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made