Ереванда минглаб намойишчилар Пашинян истеъфосини талаб қилди

Олам

image

Арманистон пойтахти Ереван марказидаги майдонда 20 мингдан ортиқ одам мамлакат Бош вазири Никол Пашинян истеъфосини талаб қилиб, митинг ўтказди. Бу ҳақда “Deutsche Welle” нашри хабар берди.

Маҳаллий жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларига кўра, норозилик митингида кўпчиликни Арман Апостол черкови Тавуш епархияси раҳбари, архиепископ Баграт Галстанян бошчилигидаги “Ватан номи билан Тавуш” ҳаракати тарафдорлари ташкил этди.

Митинг чоғида у намойишчилар бўйсунмаслик ҳаракатлари бошлаганини ва Пашинянга бош вазирликдан кетиши учун бир соат вақт борлигини айтган.

Пашинян эса учрашув ўтказиш ва истеъфога чиқиш ҳақидаги талабларга жавоб бермаган.

Шундан сўнг, архиепископ Миллий ассамблеяда (Арманистон парламенти — таҳр.) импичмент орқали бош вазирнинг истеъфосини талаб қилишини маълум қилди.

"Биз кечиктирмаймиз, аниқ ҳаракатлар қиламиз ва биргаликда натижаларга эришамиз", дейди архиепископ намойишчиларга.

Аввалроқ Арманистон Ташқи ишлар вазирлиги Ереван ва Баку чегаранинг алоҳида участкаси бўйича демаркация қилиш, жумладан, Тавуш вилояти ва Озарбайжоннинг шимоли-ғарбий Ғазах вилояти ўртасидаги тўртта қишлоқнинг ҳудудий мансублиги ҳақида аввал келишиб олганини маълум қилганди.

1990 йилларнинг бошидан бу ҳудудлар Арманистон томонидан назорат қилинган, бироқ 2020 йилда мамлакатлар ўртасидаги ҳарбий можаро натижасида улар Озарбайжонга ўтади.

Маҳаллий аҳоли бу қарорга кескин қарши чиқди ва норозилик намойишини бошлади. Ереван марказидаги митинг 4 май куни бошланди.

Хусусан, намойишчилар М6 магистралининг Арманистон-Озарбайжон чегарасига яқинроқ жойлашган Воскепар қишлоғига олиб борадиган қисмини тўсиб қўйишди.

Май ойи бошида Арманистон ҳукумати қишлоққа киришни тўсиб қўйди ва бир неча ўнлаб намойишчиларни ҳибсга олди. Шундан сўнг, архиепископ Баграт Галстанян “Ватан номи билан Тавуш” норозилик маршини эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Никол Пашинян митинг Ереван

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made