Елизавета II га тегишли машина аукционга қўйилди

Бу қизиқ

image

Англия қироличасини олиб юриш учун махсус ясалган ва атиги 13 метр масофани босиб ўтган Garia Courtesy гольф араваси аукционга қўйилди. Бу ҳақда Iconic auctioneers аукцион уйи хабар берди.

Лотнинг тахминий нархи  22-27 минг АҚШ долларини ташкил қилади. Бироқ кимошди савдоси мутахассисининг фикрича, бу кичкина арава 28 000 евро – тахминан 30 минг 500 доллардан қимматроққа сотилиши мумкин. Бу қиймат оддий гольф аравасининг одатий нархидан анча юқори.

Машина 2022 йили собиқ монарх дунёдаги энг машҳур боғдорчилик тадбирларидан бири бўлган Chelsi гуллар кўргазмасида иштирок этиши учун ясалган. Тадбир давомида Англия қироличаси аравадан 2 мартагина фойдаланган.

Шундан сўнг арава қайта ишлатилмади. Бироқ қиролича Елизавета II томонидан фойдаланилганининг ўзи машина нархини сезиларли даражада ошиши учун етарли бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Microsoft асосчиси Пол Алленнинг санъат коллекцияси 10-11 август кунлари Christie модалар уйида аукционга қўйилди ва 1,6 миллиард долларлик сотуви билан рекорд ўрнатди.


Мақола муаллифи

Теглар

машина Елизавета II

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг