Атамбоев иштирокисиз ўтказилган суд мажлисида унинг ҳибс муддати узайтирилди
Олам
−
25 Октябрь 2019
4646Қирғизистоннинг собиқ Президенти Aлмазбек Aтамбоевнинг эҳтиёт чораси сифатида ушлаб турилиш муддати узайтирилди. Бу ҳақда 24.kg хабар бермоқда.
Атамбоевнинг адвокати Сергей Слесаревга кўра, собиқ Президентнинг иштироксиз ўтказилган суд қарори Бишкекнинг Первомайский туман суди томонидан қабул қилинган.
“Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси суд муддати давомида узайтирилди, қонунга биноан у икки ой давом этади. Бундай қарор фақат судья томонидан қабул қилинди. Умуман олганда, судья бу масалани дастлабки суд мажлисида кўриб чиқиши ва томонларнинг фикрларини сўраши керак эди", деди Сергей Слесарев.
Эслатиб ўтамиз, Собиқ Президент Алмазбек Атамбоев шу йилнинг 8 август куни ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан Қуй-Тош қишлоғидаги қароргоҳида қўлга олиниб, ҳибсга олинганди.
Алмазбек Атамбоев суд қарори билан жорий йилнинг 26 августигача ҳибсга олинди. Кейинчалик унинг ҳибс муддати 26 октябргача узайтирилганди.
Aлмазбек Aтамбоев ўта оғир жиноятларда айбланмоқда. Ҳуқуқ-тартибот идораларига қарши зўравонлик, қотиллик, гаровга олиш, тартибсизликлар, коррупция ва бошқалар шулар жумласидандир.
LiveБарчаси