...
МЕНЮ
ONLINE TV

Японияда иш тугагач ходимни офисдан ҳайдаб чиқарадиган дрон яратилди


12:14, 11.12.2017 Технология
 1 780

Ушбу дрон иш вақти тугагач ходимларни уйга кетишларини талаб қилади ва бу талабни бажармаганларни кетишга мажбурлайди.

Япониянинг Taisei компанияси мутахассислари T-Frend номли дронни оммага намойиш қилди.

Ушбу дрон иш вақти тугагач ходимларни уйга кетишларини талаб қилади ва бу талабни бажармаганларни кетишга мажбурлайди.

Мутахассисларнинг айтишича, ҳозирги вақтда Японияда жуда кўп корхона ва ташкилотларда иш вақти тугаган бўлишига қарамай, ишчилар офисдан чиқмасдан ўз ишларини давом эттириб ўтиришади ва кўп вақт бир жойда ўтириб қолиш эса инсон саломатлигига жиддий зарар етказмоқда.

Ана шу салбий оқибатларни олдини олиш мақсадида бу ақлли дрон яратилган бўлиб, унинг асосий вазифаси видеокамера орқали офисдаги ишчиларни кузатиб туриш ва назоратда ушлаш қилиб белгиланган.

“T-Frend” агар қайсидир ходим иш вақти тугаши билан кетиш тараддудини кўрмаса, ишлашда давом этаверса, айнан ана шу ходимнинг тепасига келиб ҳар хил мусиқали шовқин чиқара бошлайди, катта эҳтимол билан бу шовқин натижасида ишини давом эттира олмаган ходим офисни тарк этади.

Бу мусиқали шовқин мамлакатда иш тугаганини билдирувчи рамзга айланиб қолган “Auld Lang Syne” япон миллий мусиқасидир.

Япониядаги офисларда 2018 йилнинг апрель ойидан бошлаб бу дроннинг фаолияти йўлга қўйилиши айтилмоқда.

Шунингдек, “Livejournal” интернет нашри хабарига кўра, мутахассислар бу дроннинг фойдали жиҳатларидан бири сифатида корхона томонидан ходимларнинг саломатлиги учун тўланадиган суғурта пулларини тежаши деб таъкидлашмоқда.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Япония Taisei компанияси T-Frend Дрон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!