Ўзбекистонда ҳар икки йилда бир марта халқаро фестивал бўлиб ўтади

Жамият

image

Жорий йилнинг 27 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан “Халқаро цирк санъати” фестивалини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида маълум қилинди.

Низомга мувофиқ, Фестиваль 2021 йилдан бошлаб ҳар 2 йилда 1 марта Тошкент шаҳрида ўтказилади.

Фестиваль доирасида цирк усталарининг Халқаро кўрик-танлови бўлиб ўтади.

Кўрик-танловда иштирок этмоқчи бўлганлар кўрик-танлов ўтказиш санасидан 2 ой олдин Маданият вазирлигига ҳужжатларни тақдим этади.

Кўрик-танлов иштирокчилари 4 та йўналиш бўйича баҳоланади:

•    гимнастика;
•    актробатлар;
•    ҳайвонлар олами;
•    махсус (оригинал) чиқишлар.

Кўрик-танлов ғолиблари диплом, статуэтка ва пул мукофотлари билан тақдирланади.

Фестивалнинг ҳар бир қатнашчисига “Халқаро цирк санъати” фестивали иштирокчиси сертификати берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Вазирлар Маҳкамаси Халқаро цирк санъати

Баҳолаганлар

70

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг