Яна бир ўзбекистонлик жангари қидирувга берилди

3-саҳифа

image

"Тавҳид ва Жиҳод катибаси" террористик ташкилоти таркибига қўшилиб, жанговар ҳаракатларда қатнашаётган яна бир Ўзбекистон фуқароси қидирилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Билдирилишича, Сардор Азимов 1998 йилда Тошкент вилоятида туғилган бўлиб, Россияга ишлаш учун кетган. Москвада у  ижтимоий тармоқ орқали  турли шахслар билан танишган ва уларнинг таъсирига тушиб қолган. Шу йўл билан Азимов Суриядаги жангарилар сафига бориб қўшилган.

Маълум қилинишича, ҳозирда Сардор Азимовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244 прим 2-1 моддалари (Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Шунингдек, унга нисбатан расман қидирув эълон қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Москвада ўз бизнесини йўлга қўйган бўлса-да, тинч ҳаётидан воз кечиб, Суриядаги террорчилар сафига қўшилган Алишер Тожибоев халқаро қидирувга берилганди. 

Райҳона Улканбаева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Тошкент қидирув

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made