Гулнора Каримовага тегишли бўлган оромгоҳ сотилади

Жамият

image

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги “Сижжак” дам олиш оромгоҳи сотувга қўйилди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги хабар берди.

“Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, “Сижжак” мавзеси, Сарбоғ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Сижжак” дам олиш оромгоҳини оммавий савдолар орқали, шаффофлик принципи асосида сотади”, дейилган агентлик хабарида.

Қайд этилишича, ўшбу мажмуанинг умумий ер майдони бино ва иншоотлари билан биргаликда 5,38 гектарни ташкил этади. Aйни дамда хусусийлаштириш бўйича ташкилий ишлар амалга ошириляпти.

Маълумот учун, “Сижжак” дам олиш оромгоҳи Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримовага тегишли бўлган. Оромгоҳда меҳмонхона, бир нечта ҳовуз, амфитеатр, коттеж ва бошқа иншоотлар мавжуд. Ушбу оромгоҳга 2017 йил 10 февралда Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди томонидан санкция қўйилган.

Кейинроқ оромгоҳ Ўзбекистон Триатлон федерациясига машғулот базаси сифатида фойдаланиш учун берилиши режалаштирилганди. Бу бўйича Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси ишлаб чиқилганди.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Гулнора Каримова Сижжак оромгоҳи

Баҳолаганлар

1201

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг