Олмазорда учта уй ёниб кетди

Жамият

image

Бугун, 13 июль куни Тошкент шаҳар, Олмазор туманида аҳоли турар жойларида ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ёнғин хавфсизлиги бошқармаси хабар қилмоқда.

Маълум бўлишича, соат 16:33 да, Олмазор тумани, Мирза Ғолиб 3-тор кўчаси 6-уйнинг ички ва том қисми 150 кв метр майдонида ёниб кетган. Ёнғинни тарқалиши натижасида 4-уйнинг том қисми 25 кв.м. ва Нозимахоним 1-тор кўчаси 2-уйнинг том қисми 25 кв метр майдонда ёнган.
 
Ёнғиндан 4-сонли уйнинг 100 кв метр ва 2-сонли уйнинг 100 кв метр майдонидаги қурилмалари сақланиб қолинган.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Тошкент шаҳар ЁХБ

Баҳолаганлар

126

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг