Коронавирусга чалинганларнинг ҳолидан хабар олиш мумкинми?

Жамият

image

Бугун, 11 апрель куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди. Унда Отабеков фуқароларни қизиқтираётган саволларга жавоб берди. Хусусан, вирусга чалинган яқинларининг ҳолидан хабар олиш масаласига аниқлик киритди.

“Коронавирус касаллигига чалинган беморлар ҳақида маълумот олиш мумкин. Бунинг ҳеч қандай қийинчилиги йўқ. Мазкур касалдликга чалинган шахслар даволанаётган муассасанинг телефон рақамини “Маълумотлар бюроси”дан олиш мумкин. Аксарият юқумли касалликлар шифохоналарида мобил телефонлари беморларнинг ўзларида қолган”, деди Нурмат Отабек.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирусга чалинганлар сони 694 нафарга етди. Бугунгача касалланганларнинг 42 нафари даволанган, 3 нафари вафот этган.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

104

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг