Метро кассаси олдида тўпланган одамлар бўйича изоҳ берилди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент метрополитен кассаси олдида кўплаб одамлар йиғилиб қолгани акс этган расм тарқалди.

“Тошкент метрополитени” УК матбуот хизмати ушбу ҳолат юзасидан расмий муносабат билдириб, бу жорий йил 12 октябрь куни “Беруний” бекати кассаларида йўловчилар оқими кўпайиб кетишин натижасида кузатилганини маълум қилди.

Қайд этилишича, бунга йўл ҳақининг электрон тизимга ўтказиш ишлари олиб борилаётганлиги ҳамда шу куни Тошкент давлат техника университетида талабаларнинг назорат йиғини ташкил этилганлиги сабаб бўлган. 

Ушбу муаммони ҳал қилиш учун дарҳол иккинчи касса очилган. Юзага келган ноқулайликлар учун пойтахт метрополитени маъмурияти йўловчилардан узр сўради.

Эслатиб ўтамиз, 1 ноябрдан бошлаб Тошкент метрополитенининг барча линияларида жетондан фойдаланиш муомаладан чиқарилади.

Бундан ташқари, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари сабабли, метрополитеннинг қатор бекатлари вестибюллари номаълум муддатга ёпилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

метро

Баҳолаганлар

294

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made