... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳиндистон ойга хусусий экспедициясини жўнатмоқда


11:32, 06.12.2016 Олам
 884

Ойга парвоз учун 60 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағ сарф этилади.

Ҳиндистоннинг Team Indus хусусий компанияси Ой сатҳига космик аппаратни қўндиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Aif.ru” нашри хабар қилди.
 
Космик аппарат ой сайёрасини тадқиқ қилиш ва унда ҳали маълум бўлмаган жиҳатларни аниқлаши лозим бўлади.
 
Маълум бўлишича, компания ISRO ҳиндистон космик тадқиқотлар миллий агентлиги билан шартнома тузган ва режа бўйича агентлик 2017 йилнинг 28 декабридан эътиборан 3 кун давомида космик аппаратни учиришга мўлжалланган катта майдонни бўшатиб беради.
Аппарат 2018 йилнинг 26 январида қайтиб ерга қўниши керак.
 
Маълумотларга кўра, ойга парвоз учун 60 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағ сарф этилиши кутилмоқда.
 
Ушбу маблағнинг 20 миллиони космик аппарат берадиган маълумотларни олиш ва тадқиқ қилишга қизиқиш билдирган хусусий тижорат ташкилотлари томонидан тўланган. Қолган маблағ эса, ҳамкорлар томонидан тақдим этилган.


Маълумот учун, Team Indus’да аввал 5 та олим фаолият юритган. Ҳозирги кунда уларнинг сони 85 нафарга етган.
Умида Якубова

Теглар:Ҳиндистон Ой Космик аппарат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!