... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳайриддин Султонов мукофотларни ўз эгаларига топширди


15:40, 07.12.2017 Жамият
 1 118

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султонов сўзга чиқди.

Бугун, 7 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллиги муносабати билан Ўзбек Миллий академик драма театрида фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳанинг бошқа йўналишларида меҳнат қилаётгандан бир гуруҳига Ўзбекистон Республикасининг юксак мукофотларини топширишга бағишлаб тадбир ўтказилди.
 
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султонов сўзга чиқиб, мукофотларни топширди ва йиғилганларни байрам билан сумимий қутлади.
 
Маълумот учун, мукофотлар “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма олти йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига асосан ўз эгаларига топширилди. 

Теглар:Мукофот Унвон Ҳайриддин Султонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Ўзбекистонга қайси “фаст-фуд” бренди келишини истайсиз?

Барча сўровлар