Винисиус АПЛга, Хвича Ла Лигага йўл олиши мумкин

Спорт

image

Европада ҳали мавсум тугамасданоқ трансфер ҳақида гап-сўзлар авж олди. QALAMPIR.UZ Европанинг машҳур нашрлари берган маълумотларга таяниб, ушбу ҳафтада чиққан эътиборга лойиқ трансфер янгиликларига тўхталади.

“El Nacional”:

Англиянинг “Ливерпуль” жамоаси “Реал Мадрид” вингери Винисиус Жуниорни жамоага олиб келмоқчи. “Мерсисайдликлар” Вини учун 172 миллион тўлашга тайёр  ва уни Салоҳга муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда. Қолаверса, “қироллик клуби” ёзда Килиан Мбаппени жамоага олиб келса, Винисиус позициясини ўзгартиришга тўғри келади, аммо бразилияликнинг ўзи бунга рози ва жамоада қолишни афзал кўрмоқда.

“Fichajes”: 

Винисиуснинг жамоадоши Родригога “Манчестер Юнайтед” жиддий қизиқмоқда. “Қизил иблислар” бразилиялик учун 110 миллион фунт таклиф қилмоқчи. 

AS:

Каталониянинг “Барселона” клуби “Наполи” билан ҳужумчи Хвича Кварацхелия борасида дастлабки музокараларни ўтказган, бироқ жамоалар унинг нархи борасида ҳали бир тўхтамга келмади.

“GIVEMESPORT”:

Охирги пайтларда захирада қолиб кетаётган “Арсенал” дарвозабони Аарон Рамсдэйл ёзда ”Ньюкасл” сафига бориб қўшилиши мумкин. “Оқ-қоралар” мураббийи Эдди Хоу ҳам собиқ шогирдини жамоада кўришдан мамнун бўлади. 

“Bild”:

Дани Ольмо ёзда “Лейпциг”ни тарк этадиган бўлса, “Манчестер Сити” уни қўлга киритиш учун асосий номзод саналади. 

“Gazetta dello Sport”:

Лондоннинг “Челси” клуби Виктор Осимхенни қўлга кирита олмаса, бор эътиборини ”Жирона” форварди Артём Довбикка қаратмоқчи.

“GIVEMESPORT”:

“Реал Мадрид” ва ПСЖ клублари “Челси” сардори Рис Жеймсга қизиқиб қолган, бироқ “аристократлар” ҳимоячисини ҳеч қаёққа қўйиб юбормоқчи эмас.


Мақола муаллифи

Теглар

трансфер Реал Мадрид Родриго Винисиус Жуниор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made