Инкассатор хизмати учун ҳақ буюртмачи томонидан тўланадиган бўлди
Жамият
−
17 Январь 2020
5025Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра, 1 мартдан инкасатор хизмати учун ҳақ буюртмачи томонидан тўланади.
Киритилган ўзгартиришларга кўра, 2020 йил 1 мартдан бошлаб, хўжалик юритувчи субъектларнинг нақд пулларини банкка инкассатор орқали етказиб берилгани учун хизмат ҳақи шартнома асосида буюртмачи томонидан тўланади.
Маълумот ўрнида: Ҳозирда инкассация хизмати харажатлари тижорат банклари томонидан қопланиб келинмоқда.
Бундан ташқари, ички ишлар ходимларига имтиёзли шартда турар жой сотиб олиш, қуриш ва реконструкция қилишга узоқ муддатли ипотека кредити тижорат банкларнинг ўз маблағлари ва жалб этиладиган маблағлар ҳисобига берилганида кредитнинг фоиз ставкаси банк ва қарз олувчи ўртасида тузилган битим бўйича белгиланади.
Бугунги кунда фоиз ставкаси қайта молиялаштириш ставкасининг икки фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорида белгиланмоқда.
“Қарор эълон қилинган кундан эътиборан 3 ойдан сўнг кучга киради”, дейилади хабарда.
Сарвар Анвар ўғли
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь