...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Японияда табиий офатдан кейинги аҳвол


18:37, 12.07.2018 Олам
 2 401

Табиий офат юз берган ҳудудларда 239 минг уй хўжаликлари ичимлик сувисиз қоляпти.

Японияда табиий офатлар натижасида қурбон бўлганлар 195 кишига етди. Бу ҳақда мамлакат Вазирлар Маҳкамаси бош котиби Ёсихидэ Суга хабар берди.
 
Унинг сўзларига кўра, яна тўрт нафар одам жудаям оғир аҳволда бўлиб турибди. 23 нафар одам расман бедарак йўқолган деб ҳисобланяпти. Шунингдек, Хиросима префектурасида 42 нафар одамнинг қаердалигини аниқлашнинг имкони бўлмаяпти.
 
Маълумотга кўра, табиий офат юз берган ҳудудларда 239 минг уй хўжаликлари ичимлик сувисиз қоляпти. Уларнинг 200 мингга яқини Хиросима префектурасида жойлашган.
 
Эслатиб ўтамиз, 5 июль куни Япониянинг марказий ва жанубий-ғарбий ҳудудларида бошланган кучли ёмғир уч кун давомида ёғиши натижасида сув тошқини ва кўчкилар юз бера бошлади. Мамлакатдаги айрим автомобиль ишлаб чиқарувчилар ўз заводларини вақтинчалик ёпишларига тўғри келди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Япония Табиий офат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!