Хитой АҚШнинг талабига жавоб қайтарди

World

image

 Аввалроқ, АҚШ Хитойга Хьюстон шаҳридаги Бош консулхонасини ёпиш учун 3 кун муҳлат бергани хабар қилинганди.

Хитой томони Американинг ушбу талабига муносабат билдириб, бунга кескин чора кўриш билан таҳдид қилди. ХХР АҚШнинг талабига жавобан Ухандаги америка консулхонасини ёпмоқчи. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили Ван Вэньбинь Хьюстондаги консулхонани бир томонлама қисқа вақтда ёпиш АҚШнинг Хитойга қарши сўнгги ҳаракатларини мислсиз даражада авж олдиришдир, дея баҳолади.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, АҚШ-Хитой муносабатлари сўнгги вақтларда кескинлашган. Бунга коронавирус инфекциясининг кенг тарқалиб кетиши ҳам сабаб бўлди. Бундан ташқари, Хитойнинг Гонконг мухторияти хавфсизлиги тўғрисидаги қонуни ҳам муносабатларнинг ортга кетишига сабаб бўлди.

Кеча, 21 июлда эса АҚШ Хитойни тийиб туриш учун халқаро коалиция тузиш таклифини илгари сурганди. 


Tags

Rate Count

2555

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends

News on the topic