Танобини тортиб қўйиш керак – “Миллий тикланиш” “ЛУКОЙЛ” мансабдорига жазо талаб қиляпти

Жамият

image

Хабарингиз бор, шу кунларда  “ЛУКОЙЛ” Uzbekistan Operating Co. бош энергетиги Иван Александрович Шилов Қашқадарё вилоятида жойлашган “Жарқудуқ“ мажмуасида ишчилардан бири қўлланмага номувофиқ ишлагани учун уни "қўйлар подаси" деб ҳақорат қилгани тасвирга олинган видео ижтимоий тармоқларда кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда. 

Бунга “Адолат” социал-демократик партияси муносабат билдириб, прокуратурадан изоҳ талаб қилди. Орадан кўп ўтмай, “ЛУКОЙЛ” расмий баёнот билан чиқди ва И.А.Шилов “ЛУКОЙЛ” МЧЖ (Москва) томонидан касбий этика бўйича мажлисга чақирилгани, текширувлар натижасига кўра, воқеа ҳодиса айбдорларига тегишли чоралар кўрилишини маълум қилди

Бироқ бу муносабатлар натижа бердими? Партиялар муносабат билдириш билан муаммони ўзидан соқит қиладими? Прокуратура нима учун мазкур жиноий ва маъмурий қонун бузилиши бўйича иш очмади?

ЎзАнинг қайд этишича, ушбу саволлар бугун Халқаро матбуот марказида бўлиб ўтаётган "Пресс-қаҳва" партиялар дебати дастурида кўтарилган. Унда расман ўз муносабатини эълон қилмаган "Миллий тикланиш" партияси вакили қуйидаги фикрларни билдирган. 

“Компания томонидан ҳақорат қилинган шахс миллатининг аҳамияти йўқ. У қайси миллат вакили бўлмасин, уни ҳақорат қилган одам қонун олдида жавоб бериши шарт. Миллий манфаатлар биринчи ўринда. “ЛУКОЙЛ” 50 та бўлса ҳам у бизни фуқароларни ҳурмат қилмас экан, танобини тортиб қўйиш керак”, дейди партия вакили.


Мақола муаллифи

Теглар

ЛУКОЙЛ Миллий тикланиш

Баҳолаганлар

108

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг