Қўқондаги 55 киши ҳибсга олинган жанжалнинг сабаби айтилди

Жамият

image

Аввалроқ, Қўқон шаҳридаги чойхонаа жанжал чиққани, натижада 3 киши ўқотар қуролдан жароҳатлангани ҳақида хабар берган эдик. Жанжал ортидан 55 киши ҳибсга олинганди.

Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида ушбу воқеалар хусусида сўз борди. 

“Қўқонда содир этилган жиноий ҳолат арзимаган келишмовчиликдан келиб чиққан бўлиб икки томон ўртасидаги катта жанжалга айланган. Биз дастлаб жабрланувчи билан шифохонада гаплашганимизда уйдаги жанжал сабаб ойнани синдириш оқибатида қўлини кесиб олганлигини билдирди. Чойхонадаги камералар эса барча ҳолатга ойдинлик киритди. Йигитлар қўлларига резина таёқ, пичоқ ва бошқа жисмлар олиб, жанжаллашиб, безорилик қилишган. Вилоят прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейди вилоят ИИБ бошлиғи Дониёр Тошхўжаев.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 2-қисмининг тегишли бандлари (қасддан одам ўлдиришга суиқасд) ва 277-моддаси (безорилик) билан прокуратура томонидан жиноят иши қўзғатилиб, 30 нафар шахсга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Жиноят ишига алоқадор бўлиши мумкин бўлган яна 25 нафар шахс аниқланиб, уларга нисбатан маъмурий қамоқ қўлланилди. Ҳозирда уларнинг ушбу ҳамда бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

безорилик Дониёр Тошхўжаев Қўқон

Баҳолаганлар

412

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг