Ўзбекистон ТИВ Британиянинг ЕИдан чиқиши бўйича махсус ахборот берди

Жамият

image
Буюк Британия ЕИдан чиқди. Бунинг Ўзбекистонга қандай таъсири бор? north_east

Буюк Британия ЕИдан чиқди. Бунинг Ўзбекистонга қандай таъсири бор?

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Буюк Британиянинг Европа Иттифоқи таркибидан чиқиши муносабати билан махсус ахборот берди.

Европа Иттифоқининг расман билдиришича, Буюк Британиянинг ЕИ таркибидан чиқиши муносабати билан Иттифоқ қонунчилиги ҳамда учинчи давлатлар билан тузилган халқаро шартномалар Буюк Британияга нисбатан ўтиш даври мобайнида (2020 йилнинг 1 февралидан 31 декабригача) аввалгидек кучда қолади.

Шунга кўра, Ўзбекистон ўтиш даври якунлангунча Буюк Британияни Ўзбекистон Республикаси ва ЕИ ўртасида имзоланган барча халқаро шартномаларни, жумладан 1996 йил 21 июндаги Шерикчилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни бажариш нуқтаи назаридан Евроиттифоқнинг аъзо давлати сифатида билади.

Эслатиб ўтамиз, 31 январдан 1 февралга ўтар кечаси, Brexit амалга ошди. Британия расман ЕИни тарк этди. Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон британларга “миллий уйғониш”ни ваъда қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Иттифоқи Brexit

Баҳолаганлар

78

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг