... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Хитойда давлат раҳбарлари бир дастурхон атрофига йиғилган кечада Си Цзиньпин нутқ сўзлади


19:47, 09.06.2018 Олам
 7 313

ШҲТ кенгайганидан кейинги илк саммит Циндаода бўлиб ўтади.

Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) минтақавий тинчликни таъминлашда ҳал қилувчи кучга айланди ва кўпгина соҳаларда ҳамкорликда ютуқларга эришди.
 
Бугун ХХР раиси Си Цзиньпин ШҲТ давлат раҳбарлари, кузатувчи давлатлар, ташкилот ҳамкорлари ва қатор халқаро ташкилотлар раҳбарлари учун ташкил этилган кечки овқат дастурхонида ташкилотнинг ютуқлари ҳақида тўхталиб ўтган.
 
“ШҲТ минтақавий хавфсизликни таъминлашда муҳим кучга айланди. Ҳамкорликда ривожланиш ва глобаль бошқарув тизимини мувофиқлаштиришда катта ютуқларга эришди. Ташкилот хавфсизлик, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳадаги ҳамкорликда салмоқли ишлар амалга оширилди”, деди Си Цзиньпин.
 
ХХР раиси ШҲТ кенгайганидан кейин илк бор Циндаода бўлиб ўтадиган саммитни ташкилотнинг янги марраларга эришиши учун ўзига хос старт бўлиши кераклигини алоҳида таъкидлаган.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ШҲТ саммитида қатнашиш учун Хитойда бўлиб турибди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!