...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Аёл икки соатда акулани соҳилга чиқарди


19:58, 11.07.2018 Олам
 5 863

Аёл турмуш ўртоғи билан балиқ овига борган.

Америкалик аёл қармоғига илинган икки метрли акулани қирғоққа тортиб чиқарди. Ушбу ҳолат тасвирланган видеоролик интернетта тарқалди.
 
Техас штати Конро шаҳрида яшовчи Лорен Биггерс туғилган куни муносабатига эри билан балиқ овига борди. Улар қармоқни ташлаб қўйиб, соҳилда ўйин-кулгу қилганлар. Биггерс қармоқлардан бирига балиқ тушганини кўриб, қармоқни торта бошлаган.
 
Икки соатли уринишдан кейин аёл акулни соҳилга чиқарган.
 
“Қачонки уни соҳилга чиқарганимда ҳаддан зиёд ҳаяжонда эдим. Негаки, доим буни амалга ошира олишимга шубҳа қилардим”, деган Биггерс.
 
Аёл балиқни соҳилга чиқарганини кўрган турмуш ўртоғи ресторандан югуриб чиқиб, акулани сувдан узоқлаштирган. Улар ўлжа билан бир нечта суратга тушгач уни океанга қўйиб юборганлар.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Техас Балиқ ови 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!