Комилов ва Лавров телефонда мулоқот қилдилар
Жамият
−
03 Сентябрь 2020 5426 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров телефон орқали мулоқот қилдилар. Икки мамлакат ташқи идоралари раҳбарларининг телефон суҳбати кеча, 2 сентябрь куни бўлиб ўтган.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг хабарига кўра, томонлар Ўзбекистоннинг МДҲдаги раислиги ва Россиянинг ШҲТдаги раислиги доирасида ўтказилиши кўзда тутилган тадбирларни амалга ошириш бўйича фикр алмашган.
Турли даражаларда бўлиб ўтадиган икки томонлама тадбирлар, жумладан Ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Ўзбекистон-Россия қўшма комиссияси ва Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилишлари жадвали ва бошқа ташкилий масалалар кўриб чиқилган.
Эслатиб ўтамиз, Комилов ва Лавров ўртасидаги сўнгги телефон мулоқоти жорий йилнинг 13 август куни бўлиб ўтганди. Унда томонлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг РФга бўлажак ташрифига тайёргарлик масаласини муҳокама қилганди.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь