... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Вьетнам – Ўзбекистон: Финални катта экранда томоша қилинг!


18:07, 25.01.2018 Спорт
 7 119

Учрашув танаффусида ўзбек эстрада юлдузлари иштирокида концерт дастури ҳам бўлиб ўтади.

Жорий йилнинг 27 январь куни Тошкент вақти билан соат 13:00да Хитойнинг Чанжоу шаҳрида U-23 Осиё чемпионати финали бўлиб ўтади.
 
Финалда Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнамга қарши баҳс олиб боради. Мазкур учрашув “Спорт” телеканали орқали жонли эфирда намойиш қилинади.
 
Финал ўйинини Ўзбекистондаги футбол мухлислари биргаликда томоша қилишлари ва ёшлар терма жамоасини қўллаб қувватлашларини таъминлаш учун Вьетнам – Ўзбекистон учрашуви катта экранда намойиш қилинади.
 
Тошкентдаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида 14Х5 метрли катта экран ўрнатилади.
 
Мухлислар Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси томонидан бепул тақдим қилинадиган таклифномалар орқали 27 январь куни “Ўзбекистон” спорт мажмуасига ташриф буюриб, U-23 Осиё чемпионати финалидан ўрин олган Вьетнам – Ўзбекистон учрашувини томоша қилишлари мумкин.
 
Учрашув танаффусида ўзбек эстрада юлдузлари иштирокида концерт дастури ҳам бўлиб ўтади.
 
Мухлислар ЎФА томонидан тақдим қилинадиган бепул таклифномаларни қўлга киритиш учун 26 январь куни соат 09:00 дан 15:00 га қадар қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилишлари мумкин:
 
+998 98 307 80 88
+998 90 985 42 88
 
Изоҳ: Таклифномаси йўқ мухлислар 27 январь куни “Ўзбекистон” спорт мажмуасига киритилмайди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Вьетнам Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!