Вазир ўринбосари Сардобага ҳоким бўлди

Жамият

image

Сирдарё вилоятининг Сардоба туманига Акмал Арзиевич Мирзаев ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати маълум қилди.

Вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев, вилоят ҳамда туман секторлари раҳбарлари, депутатлар, туман фаоллари иштирок этган сессия ишида ташкилий масала кўрилган.

Йиғилишда ҳоким бугунга қадар Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Акмал Арзиевич Мирзаев номзодини туман ҳокими лавозимига тавсия этган. Депутатлар Акмал Мирзаев номзодини туман ҳокими лавозимига бир овоздан маъқуллаган.

Акмал Мирзаев 1971 йилда туғилган. 1997 йилда Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтини, 2003 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини тамомлаган. Мутахассислиги иқтисодчи-молиячи.

Меҳнат фаолияти давомида турли йилларда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида масъул лавозимларда фаолият юритган.


Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов Сардоба

Баҳолаганлар

158

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг