Ўзбекистон Саудияга янги элчи тайинлади

Жамият

image

Ўзбекистоннинг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Нодиржон Турғунов Саудия Арабистони пойтахтига ташриф буюрди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

Маълумот учун, ушбу лавозимга тайинланишидан олдин Турғунов 2021–2024 йилларда Жидда шаҳрида бош консул лавозимида ишлаган. 49 ёшли дипломат Тошкент давлат шарқшунослик институтини (ҳозирги Тошкент давлат шарқшунослик университети) тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини мактабда ўқитувчиликдан бошлаган, хусусий тузилмаларда таржимон сифатида, шунингдек, Ўзбекистон хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва маданий-маърифий алоқалар жамиятлари кенгашида фаолият юритган.

Турғунов 2016 йилдан бери Ташқи ишлар вазирлиги тизимида хизмат қилиб, ўтган йиллар давомида Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаментида турли лавозимларда фаолият олиб борган. 2019–2021 йилларда Ўзбекистоннинг Оқтов шаҳрида (Қозоғистон), 2021–2024 йилларда эса Жидда шаҳрида (Саудия Арабистони) бош консул бўлган.

Нодиржон Турғунов 2018–2024 йилларда Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчиси ва бош қароргоҳи Жидда шаҳрида жойлашган Ислом ҳамкорлик ташкилотидаги доимий вакили лавозимларида ишлаган Улуғбек Мақсудов ўрнига тайинланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон тайинлов Саудия элчиси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг