Васянинг қилган иши шунчаки футболдан ҳам кўпроқ – Юрий Дуд Василий Уткин ҳақида

Спорт

image

Россиялик журналист Юрий Дуд спорт шарҳловчиси Василий Уткин хотирасига бағишланган постини эълон қилди.

Дуд ўз постида NTV телеканалида 1994 йилдан бери намойиш этилаётган "Футбол клуби" дастури тарихини эслаб, 2017 йилда унга бағишланган материалдан парчаларни келтириб ўтади.

“Унга назар ташлайдиган бўлсак, деярли ҳамма у қандай қилиб спорт медиаси касбини қайта кашф этгани ҳақида ёзади. Бу ҳақиқат, лекин бу фақат футболни севувчиларга тушунарли. Футболга вақти-вақти билан қизиққанлар учун, менимча, батафсилроқ тушунтириш керак. Чунки Васянинг қилган иши шунчаки футболдан кўра кўпроқ”, дея қайд этган Дуд.

Уткиннинг шериги Дмитрий Фёдоровнинг ёзишича, 1994 йил охирига келиб улар ўзлари учун "Футбол клуби" футбол ҳақидаги дастур эмас, бу эркин одамлар томонидан яратилган эркинлик ва эркин одамлар ҳақидаги дастурдир деб ўзлари учун уни шакллантиришган.

Фёдоровнинг сўзларига кўра, Уткин спортни сайловлар ва сиёсий ҳаётнинг бошқа ҳодисалари каби машҳур қилишни хоҳлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ россиялик машҳур спорт журналисти ва футбол шарҳловчиси Василий Уткин 52 ёшида вафот этганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Василий Уткин Юрий Дуд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг