Европа иқтисоди 2024 йилгача ўзига келолмайди – “Financial Times”

Олам

image

Европа Иттифоқида коронавирус пандемияси туфайли юзага келган иқтисодий инқироз туфайли қарийб 59 миллион иш ўрни хавф остида қолди. Бу ҳақда бугун, 20 апрель куни “Financial Times” газетаси ёзмоқда.

Мавжуд вазият ЕИнинг хусусий секторида банд бўлганларнинг тўртдан бир қисмига таъсир қилиши мумкин. Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, энг катта зарба овқатланиш ва уй-жой, шунингдек, меҳмонхоналар секторига тўғри келади. Ушбу йўналишлардаги ишсизлик умумий ҳисобнинг 74 фоизини ташкил этади.

Бу сектордаги ишларнинг деярли учдан икки қисми кичик ва ўрта корхоналарда жойлашган бўлиб, улар йирик компанияларга қараганда масофадан туриб ишлаш ва ижтимоий масофа талабларига мослашиш анча қийин кечади.

Ёз давомида қаттиқ чекловлар остида бўладиган Европа Иттифоқи мамлакатларида ишсизлик коронавируснинг тарқалишини олдини олиш учун келгуси йилгача 11,2 фоизга кўтарилади. Таъкидланишича, иқтисодиёт кўрсаткичлари 2024 йилга қадар аввалги ҳолига қайтмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Иттифоқи

Баҳолаганлар

79

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг