Универсиадада ўзбек теннисчисидан яна бир медаль
Спорт
−
15 Июль 2019
4003Италиянинг Неаполь шаҳрида Бутунжаҳон талабалари ўртасида ўтказилаётган Универсиада-2019 ўйинларининг ўнинчи кунида ўзбекистонлик теннисчи терма жамоа ҳисобига кумуш медаль ёзиб қўйишга мувоффақ бўлди.
Мусобақада теннис бўйича эркаклар ўртасидаги яккалик баҳслари финалида Ҳумоюн Султонов Хитой Тайпейи вакили Тсенг Чун-Хсинга қарши кортга чиқиб, биринчи сетида тай-брейкда ғалаба қозонган бўлса, иккинчи ва учинчи сетларда 6:3, 6:1 ҳисобида рақибига имкониятни бой бериб қўйди ҳамда терма жамоамизга кумуш медални келтирди.
Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг жуфтлик баҳсларида Ҳумоюн Султонов ва Санжар Файзиев жуфтилиги Ўзбекистоннинг Универсиада ўйинлари тарихидаги теннис бўйича илк олтин медалини қўлга киритишган эди.
Шу тариқа, Унверсиаданинг теннис бўйича эркаклар ўртасида вакилларимиз биттадан олтин ва кумуш медални қўлга киритиб, умумжамоа ўртасида биринчи ўринни эгаллади.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь