Нуробод тумани ҳокими коронавирусга чалинган
Жамият
−
22 Июль 2020
12591Самарқанд вилояти Нуробод тумани ҳокими Фахриддин Заиров коронавирусга чалиниб, ҳозирда соғайгани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
“Мен коронавирус инфекциясидан соғайдим. Ҳозир ўзимни жуда яхши ҳис этяпман. Аммо ҳали ҳам қаерда касалликни юқтириб олганимни тасаввур қила олмаяпман. Шуни билдимки, ҳеч ким коронавирусга эътиборсизлик билан қарамаслиги керак. Саломатлик ва хавфсизлик мутлақ устивор вазифадир. Шунинг учун барчамиз карантин қоидалари қатъий риоя қилиб, ўзимиз, яқинларимиз соғлиғини асрайлик. Биргаликда бу синовли дамларни енгиб ўтамиз”, деди туман ҳокими.
Маълумот учун, Фахриддин Заиров коронавирусга чалинган ягона ҳоким эмас. Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ҳам коронавирусга чалинган. У Тошкентда даволаняпти.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов ҳам коронавирусга чалинган.
LiveБарчаси