Ўзбекистонлик ҳожиларнинг илк гуруҳи қачон ортга қайтиши маълум бўлди

Жамият

image

“Ҳаж – 2022” дастури доирасида ўзбекистонлик зиёратчилар шу йил 14 июль – 4 август кунлари мамлакатга қайтиб келади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати маълум қилди.

Ўзбекистонга қайтувчи ҳожилар ўз парвозларини Жидда шаҳридан Ўзбекистоннинг 7 та ҳудуди – Тошкент, Наманган, Самарқанд, Бухоро, Қарши, Урганч ва Нукусда жойлашган халқаро аэропортларга амалга оширади. Унда жами 12 мингдан зиёд йўловчи ташиш режа қилинган. 

Қайд этилишича, “Ҳаж – 2022” тадбирининг узлуксиз ва тартибли ўтказилишида “Uzbekistan Airways” акциядорлик жамиятидан жами 70 га яқин малакали учувчи ва 260 га яқин борткузатувчиси жалб этилган. Ушбу йўналишдаги авиақатновлар Boeing 767 ҳаво кемаларида амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда Ўзбекистонда бир нафар зиёратчига тўлов миқдори 62 миллион 900 минг сўм этиб белгиланди. Ўзбекистонга Ҳаж зиёрати учун 10 865 квота ажратилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳаж

Баҳолаганлар

631

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг