Ўзбекистон қозоқ нефтидан воз кечмоқда. Бунга сабаб нима?

Жамият

image

Ўзбекистон энди Қозоғистондан эмас, балки Россиядан нефть сотиб олишни афзал кўряпти. Бу ҳақда бугун, 19 апрель куни нефть-газ соҳаси мутахассиси Олег Червинскийга таяниб, “Orda.kz” хабар берди.

Қайд этилишича, 2024 йилнинг бошида Ўзбекистон Қозоғистон нефти импортини деярли икки баробарга қисқартирган. Бунга Россиядан келаётган нефть сифатли ва анча арзонга тушиши сабаб бўлган.

Маълумотларга кўра, 2024 йилнинг биринчи чорагида Қозоғистондан темирйўл орқали Ўзбекистонга (асосан Фарғона нефтни қайта ишлаш заводига) 15,2 минг тонна нефть экспорт қилинган. Ўтган йилнинг шу даврида эса бу кўрсаткич 25,6 минг тоннани ташкил қилган.

Шу билан бирга, Россиянинг “Газпром нефть” компанияси 2024 йилнинг биринчи чорагида Қозоғистон ҳудудидан транзит қувур орқали Ўзбекистонга 75 минг тонна нефть жўнатган. Бу бир йил олдингига нисбатан қарийб етти баравар кўп – 2023 йилда бу кўрсаткич 10,7 минг тоннани ташкил этганди.

“Умуман олганда, Россия 2024 йилда Ўзбекистонга 550 минг тоннагача нефть жўнатиш ниятида. Бу 2023 йилга нисбатан уч ярим баробар кўпдир (154,3 минг тонна). Содда қилиб айтганда Ўзбекистон қозоқ нефти ўрнига Қозоғистон ҳудуди орқали ўтадиган Россия нефтини сотиб олишни афзал кўряпти”, дейилади хабарда.

Шунингдек, рақамларнинг ўсишига янада ҳамёнбоп нархлар сабаб бўлган. Агар, Қозоғистон нефти Ўзбекистонга Шимолий денгиздаги нефтга нисбатан бир баррели учун саккиз-тўққиз доллар чегирма билан етказиб берилса, Россия нефтига чегирма бир баррель учун 11–12 долларга етади.

“Айни пайтда Қозоғистон Россия нефть ва газининг Ўзбекистонга транзитини рағбатлантиради. 2023 йил июнь ойида мамлакат Энергетика вазири Алмасадам Саткалиев Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида Россия газини Ўзбекистонга ташиш бўйича шартнома имзолаганди. Шу билан бирга, Россия нефтининг Ўзбекистонга транзити ҳажми 10 миллион тоннагача оширилган”, дейди мутахассис.

Райҳона Улканбаева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Қозоғистон Ўзбекистон нефть

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made