Ўзбекистон Green Card орқали виза олиш бўйича дунёда нечанчи ўринда?

Жамият

image

Ўзбекистон жорий йилда Green Card орқали АҚШ визасини олиш бўйича дунёда 7-ўринни эгаллади. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар берди.  

“Тошкентдаги АҚШ элчихонаси DV-2023 (Green Card) дастур йили давомида иммиграцион визаларни тақдим этиш бўйича дунё бўйлаб 7-ўринни эгаллаганини мамнуният билан эълон қиламиз”, дейилади элчихона хабарида.

АҚШ ваколатхонаси шунингдек, Қўшма Штатларда меҳнат фаолиятини олиб бориш, яшаш ва таълим олиш учун кўплаб усуллар мавжудлигини айтиб, ўзбекистонликлардан қонуний ва хавфсиз саёҳат йўлини танлашини сўраган.

Маълумот учун, АҚШ ҳукумати “Турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси – DV” дастури (Green Card) доирасида 50 мингта доимий яшаш ҳуқуқини берувчи визалар ажратади.

Аввалроқ Халқаро таълим алмашинуви бўйича 2023 йилги “Очиқ эшиклар” (Open doors) ҳисоботига кўра, ўтган йили АҚШда таълим олаётган ўзбекистонлик талабалар сони 1000 нафардан ошгани ҳақида хабар берилган эди. Бу ўзига хос янги рекорд бўлиб, кўрсаткич ундан аввалги ўқув йилига нисбатан 72 фоизга ўсган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Ўзбекистон Green Card DV

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made