Ўйиндан ўқ чиқди. Нарда ўйини қотиллик билан якунланди

Жамият

image

Андижон вилояти Хўжаобод туманида икки таниш нарда ўйнаб ўтириб, ўзаро жанжаллашишининг охири бахайр бўлмади. Ўзаро жанжал қотиллик билан тугади.

Жорий йилнинг 6 май куни соат тахминан 21:40 да А.У. таниши С.У. билан нарда ўйнаб ўтирганда икки ўртада жанжал келиб чиққан. Сўнг С.У.нинг бошқарувида бўлган автомашинага ўтиришиб, кўп масофа юрмасдан, автомашина ичида ўзаро жанжални давом эттиришган. С.У. автомашинани тўхтатганида, А.У. автомашинадан тушиб С.У.ни урган вақтида, у автомашинасидаги пичоқ билан А.У.нинг чап кўкрак қисмига бир маротаба уриб, қасддан ўлдирган.

Бош прокуратура Матбуот хизмати берган маълумотга кўра, мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан С.У. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

қотиллик Бош прокуратура ўйин

Баҳолаганлар

66

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made