Ургутда машина уриб кетган пиёда вафот этди

Жамият

image

2023 йил 20 август куни Самарқанд вилояти Ургут туманида машина пиёдани уриб юборган. Жабрланувчи кўрсатилган биринчи ёрдамга қарамай, вафот этган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлик хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлик бошқармаси маълум қилди. 

Воқеа тунги соат 00:36 лар атрофида “Боғишамол” МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4Р-47 автомобиль йўлининг 59 км да содир бўлган. “Malibu 2” русумли транспорт воситаси ҳаракатланиб келаётган вақтида йўлнинг чап томонидан ўнг томонига кесиб ўтаётган пиёдани уриб юбориб, йўл транспорт ҳодисасини содир этган. Ҳайдовчи жабрланувчини зудлик билан тиббиёт бирлашмасига олиб борган. Аммо тиббиёт ходимларининг кўрсатган муолажаларига қарамасдан, пиёда ҳаётдан кўз юмган. 

Хизматнинг билдиришича, ҳозирда ҳолат юзасидан Ургут тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Фарғона вилояти Олтиариқ туманида Spark ҳамда Cobalt машиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. ЙТҲ сабабли Spark машинасида бўлган икки нафар йўловчи енгил тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд Ургут машина пиёда

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made