Ўзбекистонда қанча беморни аҳволи оғирлиги айтилди
Жамият
−
23 Май 2020
13892Ўзбекистондаги коронавирусга чалинганларнинг 4 нафари оғир аҳволда. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков маълум қилди.
Қайд этилишича, мамлакатда айни дақиқаларга келиб, коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар сони 3078 нафарга етди. 2492 нафар, яъни 81 фоиз бемор тўлиқ соғайган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (ССВ) тақдим этган маълумотга кўра, шифохоналарда 573 нафар бемор даволанмоқда, 4 нафарининг аҳволи оғир.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги кунларда Навоий, Самарқанд ва Тошкент вилоятида аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолатлари аниқланган. Шу муносабат билан ССВ фуқароларни ҳушёрликка чақириб, баёнот билан чиқди.
LiveБарчаси