... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Умид Аҳмаджонов МОҚ президенти бўлди, Салим Абдувалиев эса...


00:16, 17.01.2018 Спорт
 28 705

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳам иштирок этган.

Бугун, 16 январь куни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақида ЎзА хабар бермоқда.
 
Йиғилишда Ўзбекистон футбол федерацияси раиси Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси этиб сайланди. Бугунгача Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган Алишер Султонов раис ўринбосари этиб сайланган. Салим Абдувалиев эса ўринборсарлик лавозимини сақлаб қолган. Қолаверса,  ўринбосарлари лавозимларига Мурод Азимов, Ойбек Қосимов ҳам сайлангани хабар қилинмоқда.
 
Ойбек Қосимов бугунгача қўмитанинг бош котиби лавозимида самарали фаолият юритган эди. Энди унинг ўрнини Жасур Матчонов эгаллаган.
 
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Миллий олимпия қўмитаси раиси Алишер Султоновнинг ҳисоботи тингланди. Унда 2017 йилда спорт соҳасида амалга оширилган ишлар, қўлга киритилган ютуқлар ҳақида маълумот берилган.
 
Ҳисоботда маълум қилинишича, Ўзбекистонда ўтган йили қатор спорт турлари бўйича Осиё чемпионати ва халқаро турнирлар ташкил этилган, спортчилар халқаро мусобақаларда 770 дан ортиқ медални қўлга киритган.
 
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳам иштирок этган.   

Теглар:Салим Абдувалиев МОҚ Умид Аҳмаджонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!