ИИВ: Карантин вақтида Жиззахда ота ўғлининг 24 нафар синфдошига зиёфат уюштирган
Жамият
−
04 Апрель 2020
14845Кеча, 3 апрель куни, Жиззах вилояти, Арнасой тумани, “Чўлқувар” қишлоғи, Қ.Эшназаров кўчасида яшовчи 1967 й.т. Х.Қ. ўзининг ўғли М.Қ. 28 март куни ҳарбий хизматни ўтаб қайтганлиги муносабати билан ўзининг уйида зиёфат берган. Зиёфатга ўғлининг 24 нафар синфдошларини чақиргани аниқланган. Х.Қ. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига асосан жавобгарликка тортилган.
ИИВ Матбуот хизматининг маълум қилишича, карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан бугунги кунга қадар республикамиз бўйича карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами – 25 057 та ҳолат аниқланган. Улар:
• Тошкент шаҳрида – 4 241 та ҳолат;
• Фарғона вилоятида – 3 019 та ҳолат;
• Тошкент вилоятида – 2 641 та ҳолат;
• Самарқанд вилоятида – 2 449 та ҳолат;
• Қашқадарё вилоятида – 1 977 та ҳолат;
• Наманган вилоятида – 1 727 та ҳолат;
• Жиззах вилоятида – 1 503 та ҳолат;
• Андижон вилоятида – 1 451 та ҳолат;
• Сирдарё вилоятида – 1 399 та ҳолат;
• Сурхондарё вилоятида – 1 330 та ҳолат;
• Бухоро вилоятида – 1 121 та ҳолат;
• Хоразм вилоятида – 1 040 та ҳолат;
• Қорақалпоғистон Республикасида - 867 та ҳолат;
• Навоий вилоятида – 292 та ҳолатни ташкил этмоқда.
Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавиурс инфекциясининг тарқалишига йўл қўймаслик учун карантин режими ўрнатилган. Карантин доирасида одамлар тўпланадиган турли тадбирлар ўтказиш тақиқланган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирусга чалинганлар 241 нафарга етди. Уларнинг 25 нафари даволанди, 2 нафари вафот этди.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь