Ўқувчилар бўлган автобуснинг ёниши бўйича қўшимча маълумот – ФВВ

Жамият

image

Аввалроқ, Бухородан зиёратдан қайтаётган ўқувчилар ўтирган автобус ЙТҲга учрагани ҳақида хабар берган эдик. Автобусда жами 53 нафар йўловчи бўлиб, улар эвакуация қилинганди.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги берган қўшимча маълумотларга асосан, 2 нафар фуқаро Ўртачирчиқ тумани шифохонасида тиббий кўрикдан ўтказилган. Уларнинг саломатлигига жиддий зарар етмагани боис уйига жавоб берилган.

Ҳозирги вақтда, Республика тез тиббий ёрдам илмий марказида 5 нафар фуқаро шифокорлар назорати остида. Уларга барча зарур бўлган чоралар кўрилмоқда.

Маълумот учун, автобус йўловчиларининг 37 нафари Тошкент вилояти Паркент тумани 31-умумий ўрта таълим мактабининг ўқувчиси, 3 нафари ўқитувчи, 10 нафари ота-оналар ҳамда 3 нафари хайдовчи бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ ФВВ Бухоро

Баҳолаганлар

53

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг