Ўқишга киритиб қўяман деб, 400 АҚШ доллари олган аёл ушланди

Жамият

image

Навоий вилояти Хатирчи туманидаги тиббиёт коллежи АРМ ходимаси ўқишга киритиб қўяман деб, фуқародан 400 АҚШ доллари олаётганда қўлга тушди.

А.А. 2009 йил сентябрь ойидан Хатирчи тиббиёт коллежи ахборот-ресурс маркази ходимаси вазифасида ишлаб келган. 

У фуқаро С.М. билан танишиб, Хатирчи тиббиёт коллежи Шартномавий таълим бўлимига ўқишга кириш нияти борлигини аниқлаб, ўзини унга Хатирчи тиббиёт коллежида юқори мансабда ишловчи шахс сифатида кўрсатган. 

Бир нечта номзодларни коллеж директори билан келишиб, Шартномавий таълим бўлимига ўқишга жойлаштириб қўйганлиги ҳақидаги ёлғон маълумотларни айтиб, коллеж директорига 400 АҚШ долларини беришга ундаган. 

А.Алимова 2019 йил 16 январь куни 19:50 ларда Хатирчи тумани ҳокимлиги биноси ёнида ундан 400 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олаётган вақтида далилий ашёлар билан қўлга олинган.

Суд жиноятчи А.Алимовани Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми ва 28,211-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топиб, ЖКнинг тегишли моддаларини қўллаб, ЖКнинг 59-моддаси тартибида 1 йилга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилди ва 2 йилу 6 ойга ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиноят

Баҳолаганлар

17

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг