U-23 Осиё кубоги: Ўзбекистон Малайзиядан устун келди

Спорт

image

Бугун, 17 апрель куни Қатар яшил майдонларида старт олган U-23 Осиё кубоги 1-тури доирасида Ўзбекистон Олимпия жамоаси малайзиялик футболчилар билан куч синашиб, ишончли ҳисобда ғалаба қозонди.

“D” гуруҳида ўрин олган жамоалар ўртасидаги баҳсда Темур Кападзе шогирдлари рақиб дарвозасида 2 та тўп киритишга муваффақ бўлди.

1-бўлимда жамоа сардори Жасур Жалолиддинов пенальтидан гол уриб, ҳисобни очган бўлса, 2-таймда захирадан майдонга тушган Улуғбек Ҳошимов ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Мазкур натижа ўйин охиригача ўзгармади ва Ўзбекистон Олимпия жамоаси муҳим 3 очкони қўлга киритиб, Париж Олимпиадаси йўлида дастлабки муваффақиятли қадамни ташлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Осиё кубоги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made