Ўзбекистонда камбағаллик чегараси янгиланди

Жамият

image

Ўзбекистонда камбағаллик чегарасини аниқлаш учун фойдаланиладиган минимал истеъмол харажатлари миқдори оширилди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.

Билдирилишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 апрелдаги “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 204-сон қарорига асосан Статистика агентлиги томонидан 2024 йил 1 майга қадар ёқилғи-энергетика ресурслари нархлари ошишини ҳисобга олган ҳолда минимал истеъмол харажатлари қийматини қайта кўриб чиқиш ва эълон қилиш белгиланган.

Шунга асосан, Статистика агентлиги томонидан “Аҳолининг минимал истеъмол харажатлари қиймати ва камбағаллик чегарасини ҳисоблаш тартиби тўғрисида низом”га асосан минимал истеъмол харажатлари қиймати қайта ҳисобланган. 2024 йил май ойидан ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига 648 минг сўмни ташкил этди.

Жаҳон тажрибасида минимал истеъмол харажатлари кўрсаткичидан камбағаллик чегараси сифатида фойдаланиш кенг тарқалган бўлиб, мазкур кўрсаткичдан:

  • давлатнинг моддий ва бошқа ижтимоий кўмакларига муҳтож аҳолининг мақсадли (таргет) гуруҳини аниқлаш;
  • камбағалликка қарши курашиш стратегияси ва дастурларида белгиланган вазифа ва чора-тадбирларнинг натижадорлиги ҳамда манзиллилигини ошириш, шунингдек, уларнинг доимий мониторингини юритиш;
  • пенсиялар ва нафақаларнинг энг кам миқдорини белгилаш, шунингдек, камбағал оилаларга бериладиган бошқа турдаги моддий кўмакларни кўрсатишда мезон сифатида фойдаланилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2024 йил январь ҳолатига кўра, ҳисобланган камбағаллик чегараси – минимал истеъмол харажатлари бир ойда бир кишига 621 минг сўм этиб белгиланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон минимал истеъмол харажатлари камбағаллик чегараси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made