U-20 Жаҳон чемпионатининг ғолиб ва совриндорлари аниқланди

Спорт

image

Уругвай ва Италия терма жамоалари ўртасидаги U-20 Жаҳон чемпионатининг финал учрашуви якунланди. Ҳал қилувчи ўйинда Жанубий Америка терма жамоаси рақибини минимал 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

86-дақиқага келибгина учрашувда ҳисоб очилди. Лотин Америкаси терма жамоаси ҳужумчиси Лусиано Родригес ғалаба голини киритди.

Ушбу ғалаба Уругвай терма жамоаси учун бу турнирдаги илк чемпионлик ҳисобланади. Бунгача Уругвай жамоаси финалда икки марта – 1997 ва 2013 йилларда мағлуб бўлган.

Кичик мундиал ярим финалида Уругвай Исроилни 1:0, Италия эса Жанубий Кореяни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. 3-ўрин учун ўйинда Исроил жамоаси кучлироқ бўлиб чиқди. Европа вакиллари Жанубий Корея термасини мағлуб этди – 3:1.

Эслатиб ўтамиз, U-20 Жаҳон чемпионатида Равшан Ҳайдаров мураббийлигидаги Ўзбекистон жамоаси ҳам иштирок этди. Осиё чемпионлари мусобақанинг 1/8 финалида Исроилга имкониятни бой бериб, турнир билан хайрлашганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Уругвай U-20 Жаҳон чемпионати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made