Ўзбекистонда абитуриентларни қабул қилиш қоидаларини мустақил белгилайдиган университет очилади

Жамият

image

TEAM университетига абитуриентларни қабул қилиш тартиби ва қоидалари университет томонидан хорижий ҳамкорлар билан келишган ҳолда белгиланади. Бу ҳақда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “TEAM университетини ташкил этиш тўғрисида”ги қарор лойиҳасида келтириб ўтилган.

Ҳужжатда белгиланишича, университет масъулияти чекланган жамият шаклидаги нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади, мустақил балансига эга, ихтиёрида бўлган пул маблағлари ва мол-мулки билан ўз мажбуриятларига жавоб беради.

Университетда ўқув-методик раҳбарлик ва таълим жараёнининг олиб борилиши тузиладиган битимлар асосида етакчи хорижий олий таълим муассасалари (кейинги ўринларда – хорижий ҳамкорлар) билан ҳамкорликда ҳам таъминланади.

Университетда таълим жараёни Университет томонидан тасдиқланадиган ва хорижий ҳамкорларнинг ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ инглиз, ўзбек ва бошқа тилларда ташкил этилади.

Университетнинг таълим фаолияти 2020/2021 ўқув йилидан бошланади.

Университет битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган давлат ва/ёки хорижий ҳамкор намунасидаги диплом берилади.

Давлат намунасидаги диплом берилган тақдирда, Университетда таълим жараёни Ўзбекистон Республикасининг олий таълим давлат таълим стандартлари ҳисобга олинган ҳолда, хорижий ҳамкорларнинг ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ амалга оширилади.

Университетга абитуриентларни қабул қилиш ва битирувчиларни аттестациядан ўтказиш тартиби ва қоидалари Университет томонидан хорижий ҳамкорлар билан келишган ҳолда белгиланади.


Мақола муаллифи

Теглар

университет

Баҳолаганлар

23

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг