Путин Москвани тарк этди
Олам
−
27 Март 2020
40378Москва мэри Сергей Собянин пойтахтнинг 65 ёшдан ошган аҳолисига коронавирус инфекцияси хавфи туфайли уйда қолишни буюрди. Ижтимоий тармоқларда Россия Президенти Владимир Путиннинг ўзини-ўзи изоляцияга олиши ҳақида миш-мишлар тарқалди. Бир қанча манбаларнинг маълум қилишича, Путин ўз оиласи билан Валдайдаги қароргоҳига кетган.
Россия Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков ушбу масалага изоҳ берар экан, давлат раҳбарининг ўзини-ўзи изоляция қилиш режими қўлланилмаганлигини таъкидлади. Бироқ Валдай ҳақидаги маълумот ҳам рад этилмади. “Унинг Москвада квартираси бор, лекин у ерда яшамайди. Президент давлат қароргоҳида яшайди. Шунга кўра, кўпинча у қаерда яшаса, ўша ерда ишлайди ва ёки аксинча”, дея тушунтирган Песков.
Шу билан бирга, у Путин иштирокида оммавий тадбирлар режалаштирилмаганлигини ва ишчи учрашувлар одатдагидек ўтказилишини маълум қилди.
26 март куни Владимир Путин G20 даги ҳамкасблари билан коронавирус билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилади. Саммит тарихда биринчи марта видеоконференция шаклида бўлиб ўтди.
Аввалроқ, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин мамлакатда COVID-19 коронавируси тарқалиши сабабли миллатга мурожаат билан чиқди ва келаётган ҳафтани иш ҳақи сақланган ҳолда дам олиш ҳафтаси деб эълон қилгани ҳақида хабар берган эдик.